Узбек O'zbek
Аргентина термаси устози Мессининг терма жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди
Жума, 07 Сентябр
6148

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Лионель Скалонидан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг термадаги келажаги ҳақида сўрашди.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи бугун бўлиб ўтадиган Гватемалаа ва 11 сентябрга белгиланган Колумбия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари учун таркибга жалб этилмаган. Аввалроқ Месси халқаро фаолиятида танаффус қилмоқчи экани, шу боисдан 2018 йилнинг иккинчи ярмида Аргентина сафида майдонга тушмаслиги хабар қилинган эди.

«У билан гаплашиб олдик. Кейинги йиғинимизга уни ҳам чақириш масаласини ўйлаб кўрамиз. Кўрамиз, олдинда нима рўй бераркин. [Гватемалага қарши] ўйиндан олдин у ҳақида гапиришим жоиз, деб ўйламайман», - деган Скалонидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018да Аргентина қийинчилик билан плей-оффга чиққан, нимчорак финалда эса Франция термасига 3:4 ҳисобида ютқазган эди. Месси ушбу мундиалда 1 та голва 2 та самарали пасга муаллифлик қилди. У айни кунларда икки ҳафталик таътилда бўлиб турибди.

Жанубий Америка матбуотидаги хабарларга қараганда, Аргентина футбол ассоциацияси Тата Мартинони терма жамоа бош мураббийи сифатида қайта тайинлаш ҳақида бош қотирмоқда. Тайинлов декабрь ойида рўй бериши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз