Яна бир юлдузнинг сўниши. Ҳашим Мастур Греция чемпионатидан қўним топди
Sept. 6, 2018, 9:48 a.m. 5847

«Милан»нинг собиқ ҳужумчиси Ҳашим Мастур фаолиятини Грециянинг «Ламия» клубида давом эттиради. Ушбу 20 ёшли марокашлик футболчи грек клуби сафига эркин агент мақомида келиб қўшилган. «Ламия» клуби расмий сайтид маълум қилинишича, унинг миланликлар билан шартномаси муддати якунига етганди.

Мастур 2012 йилда «Милан» сафида пайдо бўлганида уни замонавий футболнинг истиқболли вакилларидан бири сифатида эътироф этишганди. Аммо у россонерилар сафида бирор марта асосий таркибда ўйнамади, у Испаниянинг «Малага» ва Нидерландиянинг «Зволле» клубларига ижараси ҳам муваффақиятли чиқмади.

Қайд этиш керакки, у 2014 йилда «Милан» ўйинига илк марта заявка қилинганида 15 ёшда эди.

«Ламия» Греция чемпионатида икки турдан кейин бирорта очко олмаган ва тўплар нисбати (1:6) бўйича турнир жадвалида охирги ўринда жойлашган.