Узбек O'zbek
«Реал» Эрнандесга катта маош таклиф қилмоқда
Пайшанба, 06 Сентябр
4580

«Атлетико» ҳимоячиси Люка Эрнандеснинг «Реал»га трансфери бўйича навбатдаги маълумотлар пайдо бўлди.

Бундан аввалроқ, мадридликлар клуби ушбу франциялик футболчининг шартномасида бадал пули сифатида кўрсатилган 80 миллион еврони тўлашга тайёрлиги, аммо Эрнандеснинг ўзи «Реал» билан музокара ўтказишга рози бўлмагани ҳақида хабарлар берилганди.

France Football маълумотига кўра, «Реал» Эрнандес билан 5 йиллик шартнома тузиб, унга йилига 12 миллион евро миқдорида маош тўлашга тайёр.

Ўтган йили 22 ёшли француз «Атлетико» билан шартномасини 2024 йилгача узайтирган, унинг бадал пули миқдори 55 миллион евродан 80 миллион еврога кўтарилган, шунингдек футболчининг йиллик маоши 8,5 миллион еврога етказилганди.

Аммо «Атлетико» «Реал»нинг янги таклифидан кейин футболчи билан шартномани яна янгиламоқчи. Бу жамоа футболчи билан кейинги икки йил ичида тўртинчи марта янги шартнома тузиши бўлади. Унга кўра футболчининг маоши янада оширилиб, унинг бадал пули миқдори 150 миллион еврогача оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Атлетико»дан «Реал»га ака-ука Эрнандесларнинг кичиги – Тео ўтганди. 2018 йил ёзида Тео «Реал Сосьедад»га ижарага бериб юборилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз