Мбаппе дисквалификация қилиниши мумкин
Sept. 4, 2018, 9:01 a.m. 7320

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионати доирасида «Ним»га қарши кечган ва 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашув якунидаги хатти-ҳаракатлари туфайли жиддий жазоланиши мумкин.

Француз ҳужумчиси рақиб ҳимоячиси Тежи Саванье ўзига қўполлик қилганидан кейин унга ташланиб қолганди ва қизил карточка билан жазоланганди.

As нашри хабарига кўра, эндиликда Мбаппега 5 ўйинлик дисквалификация таҳдид қилмоқда.