Йилнинг энг чиройли голи соврини учун курашувчилар маълум бўлди
Sept. 3, 2018, 7:50 p.m. 14401

ФИФА 2018 йилнинг энг чиройли голи учун топшириладиган Ференц Пушкаш номидаги соврин учун курашадиган футболчиларни эълон қилди.

Улар - Денис Черишев (Россия терма жамоаси), Гарет Бэйл («Реал»), Лазарос Христодулопулос («Олимпиакос»), Криштиану Роналду («Реал»/»Ювентус»), Жоржиан де Арраскаэта («Крузейро»), Райли Макгри («Ньюкасл Жетс»), Лионель Месси («Барселона»), Бенжамен Павар (Франция терма жамоаси), Рикарду Куарежма (Португалия терма жамоаси), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»).

Ғолиб номи 24 сентябрь куни Лондонда ўтказиладиган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида эълон қилинади.