Узбек O'zbek
Люка Эрнандес «Реал» таклифига рад жавобини берди
Шанба, 01 Сентябр
3275

«Атлетико» ҳимоячиси Люка Эрнандес трансфер ойнасининг сўнгги кунларида «Реал»га ўтиш таклифига рад жавобини берди, деб хабар тарқатди El Confidencial.

Нашрнинг маълум қилишича, «қаймоқранглилар» 22 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган 80 милллион еврони тўлашга рози бўлишган, аммо Эрнандес «Реал» вакиллари билан музокаралар ўтказишга рози бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ёзда «Атлетико»дан «Реал»га Эрнандеснинг укаси – Теонинг трансфери амалга ошган эди.

Люка Эрнандес «Атлетико» асосий жамоасида 4 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсумда клубнинг барча мусобақалардаги 43 та ўйинида майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз