Узбек O'zbek
Фаластин футболи раҳбари Месси футболкаларини ёқиш чақириғи учун жазоланди
Шанба, 25 Август
4875

ФИФА Фаластин футбол уюшмаси президенти Жаброил Ражубни Аргентина терма жамоасининг Исроил билан учрашуви арафасида Аргентина футбол уюшмасига нисбатан адоват қўзғатиш ва футболчи Лионел Месси сурати бўлган футболкалар ва плакатларни ёқиш чақириғи учун жаримага тортди ва бир йилга ўйинларга ташриф буюришдан четлатди.

Интизом қўмитаси Ражубга 20 минг швейцар франки (тахминан 20 минг доллар) миқдорида жарима солган.

Ражуб бундай чақириқни 9 июнда Ал-Қудсда ўтиши режалаштирилган Исроил ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан қилган. Кейинроқ учрашув бекор қилинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз