Узбек O'zbek
10 йил олдин Месси Аргентина терма жамоаси билан ягона унвонни қўлга киритди
Пайшанба, 23 Август
4948

Роппа-роса 10 йил олдин, 2008 йилнинг 23 август куни Аргентина терма жамоаси Пекин олимпиадаси финалида Нигерияни 1:0 ҳисобида енгиб, чемпион бўлган эди.

Ўша турнирда «альбиселесте» таркибида Лионель Месси, Серхио Агуэро, Анхель Ди Мария, Хавьер Маскерано, Хуан Рикельме, Николас Пареха, Эсекиэль Гарай ва бошқа кўплаб машҳур футболчилар ўйнаган эди.

Аргентина футболчиларининг бу авлоди учун Олимпиада олтини халқаро ареналардаги ягона йирик ғалаба бўлиб қолмоқда. Шундан кейин ўтказилган барча финалларда улар фақат мағлубиятга учрадилар (ЖЧ-2014 - Германия - 0:1, Америка Кубоги 2015 - Чили - 0:0, пен. 1:4 ва Америка Кубоги 2016 - Чили - 0:0, пен. 2:4).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз