Ўзбекистонда биринчи олтин. Бекзод Абдураҳмонов финалда ҳам ғалаба қозонди
Aug. 19, 2018, 7:59 p.m. 4449

Осиё ўйинларига йўл олган Ўзбекистон делегацияси ҳисоби яна битта медаль билан бойиди. 

Иккинчи медални ҳам эркин курашчилар олиб беришди.

74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бекзод Абдураҳмонов олтин медаль учун қозоғистонлик Данияр Каисановга қарши беллашди ва 3:2 ((0:1, 3:1) ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларидаги илк олтин медални қўлга киритди.

Қайд этиш керакки, Бекзод Абдураҳмонов энди икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди. Абдураҳмонов 2014 йили Инчхонда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални олиб келганди.

У шунингдек, жаҳон чемпионати совриндори, 2016 йилги Ёзги Олимпиада иштирокчиси ҳисобланади.

Бундан аввалроқ 65 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Сирожиддин Ҳасанов бронза медаль учун баҳсда мўғулистонлик Батмагнаи Батчулуунни мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон делегациясига илк медални олиб берганди.