Сарри «Арсенал»га қарши ғалабали ўйиндан кейин жамоасини танқид қилди
Aug. 19, 2018, 9:06 a.m. 5633

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри АПЛнинг биринчи турида «Арсенал»га қарши кечган ва 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Жуда муҳим ғалаба. Биз ҳозирда очколар йиғиш ҳақида ўйлашимиз керак. Ўйиннинг 75 дақиқасида биз жуда яхши ўйин кўрсатдик, аммо орада 15 дақиқа жуда даҳшатли даражада ёмон кечди. Бу вақтдан ўтиб олиш жуда мураккаб бўлди, футболчилар ўртасидаги масофа йўқолиб қолганди, улар тўпни ўзларига бўйсундира олишмас ва рақиб жамоани прессинг қила олишмасди. Бизда очиқ муаммолар бор.

Лекин футболчилар «Арсенал»дек кучли рақиб билан ўйинда 2:2 ҳисобидан чиқиб кета олишди. Иккинчи бўлим яхши кечди.

Ҳозирча Азар ва Ковачич 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилиш учун тайёр эмас. Менимча уларга 25-30 дақиқа бериш етарли, улар ўйинда темп туша бошлаганида майдонга тушишади. Матеода катта футболчи бўлиш учун салоҳият бор.

Умуман, мавсум старти яхши, айниқса мураккаб кечган мавсум олди йиғинларидан кейин», — дея Саррининг сўзларини келтирган BBC.