«Реал» қизиқаётган футболчи жамоаси билан шартномани узайтирди
Aug. 19, 2018, 8:18 p.m. 2701

"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди жамоаси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда на Corriere dello Sport маълум қилди. 

Манба берган маълумотга кўра, 25 ёшли футболчи билан янги шартнома 2023 йилга қадар имзоланган. Янги шартномага кўра, Икарди йилига 8 млн евро олади. 

Қўшимча қилинишича, Икарди учун товон пули 160 млн еврони ташкил қилади. 

Мауро ўтган мавсум "Интер" сафида 36та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 29та гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Аввалроқ, Икардига "Реал Мадрид" қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.