«Милан»нинг янги футболчиси жиддий хасталик туфайли фаолиятини тўхтатди
Aug. 19, 2018, 11:35 a.m. 10443

«Милан» чап қанот ҳимоячиси Иван Стринич футболчилик фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Клуб расмий сайтида футболчининг соғлигида жиддий муаммо юзага келгани маълум қилинган.

31 ёшли хорватиялик футболчи шу ёзда «Наполи»дан эркин агент мақомида Миланга келганди. У ўтган мавсумни «Сампдория»да ижара асосида ўтказганди.

Шифокорлар тиббий кўрик вақтида Стриничда юрак мушаклари гипертрофияси бошланганини аниқлашган.

Футболчи яна бир неча текширувлардан ўтиши керак бўлади.

Ҳозирча унга спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш тақиқланган. 

Стринич вақтинчаликка футболчилик фаолиятини тўхтатган.

Россиядаги жаҳон чемпионатида Стринич Хорватия терма жамоаси сафида 6 ўйинда майдонга тушган ва вице-чемпионга айланганди.