Узбек O'zbek
Снейдер: «ЕЧЛ ғолиби бўлиш учун биргина Роналду кифоя қилмайди»
Жума, 17 Август
3510

«Интер»нинг собиқ яримҳимоячиси Уэсли Снайдер фикрича, «Ювентус» Криштиану Роналдуни қўлга киритгач ҳам Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун етарлича имкониятга эга эмас.

«Масалани фақат бир ўйинчи ҳал қилмайди. Албатта, охирги бир йил неча йил давомида «Ювентус» Чемпионлар лигасида улкан ишларни амалга оширди, бироқ барчаси биргина футболчига боғлиқ эмас.

«Ювентус»дан ҳам кучлироқ жамоалар бор. Жамоа А Серияда ғалаба қозонмаса, бундан ҳайрон қолган бўлардим, аммо Чемпионлар лигаси – каттароқ турнир.

Криштиану Италияда муаммоларга дуч келади, деб ўйламайман. Унда барча хислатлар мужассам, у – профессионал. Шундай экан, тезда мослашиб кета олади, бунга ишончим комил», - дея фикр билдирди Снейдер.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз