Осиё ўйинларида илк сенсация юз берди
Aug. 17, 2018, 7:19 p.m. 22381

Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида биринчи сенсация юз берди.

Е гуруҳида иштирок этаётган Жанубий Корея U23 терма жамоаси 2-турда, кутилмаганда Малайзия ёшларига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Сафавийнинг 1-бўлимдаги 2та голига кореяликлар ўйин охирида 1 марта жавоб қайтара олишди холос.  Натижада, малайзияликлар 6 очко жамғариб, гуруҳ пешқадамига айланишди ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.

Энди Жанубий Корея сўнгги турда Қирғизистон билан, Малайзия эса Баҳрайн билан беллашади. 

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 1 ва 2-ўрини эгаллаган жамоа 1/8 финалга чиқади. Шунингдек, 6та гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоалардан 4таси ҳам плей-офф босқичи йўлланмасига эга бўлади. 

Осиё ўйинлари, Жакарта-2018
Футбол мусобақаси
Е гуруҳи, 2-тур
17 август

Малайзия U23 - Жанубий Корея U23 - 2:1
Голлар: Сафавий (5, 45+1) - Ҳванг Уи Жо (88)

Баҳрайн U23 - Қирғизистон U23 - 2:2
Голлар: Марҳун (20), Санад (90+4) - Абдурахмонов (59), Батирканов (82)