Узбек O'zbek
Фекирнинг «Реал»га трансфери эҳтимоли жуда кам
Сешанба, 14 Август
3090

«Лион» президенти Жан-Мишель Оласнинг маълум қилишича, яримҳимоячи Набиль Фекирнинг жамоадан кетиш эҳтимоли жуда кам.

«Барча ўйинчилар катта клубларга қўшилишни исташади. Биз Набилга ундан олдин жамоани тарк этган футболчилар билан бир хил муносатда бўламиз.

Трансфер ойнаси ёпилгунга қадар кутишимизга тўғри келади, бироқ 95 фоизга ишончим комилки, у жамоада қолади ва «Лион» сафида ўйнашда давом этади. Мухлисларимиз уни яхши кўришади», - деган Оласнинг сўзларини келтириб ўтди Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, шу ёзда Фекир «Ливерпуль»га ўтиши мумкин эди. Томонлар харид шартларини келишиб олишган, бироқ якунда транфер амалга ошмай қолганди. Бунга ўйинчининг тиббий кўригидан кейин «қизиллар»нинг тўлов шаклига ўзгартиришни киритишни талаб қилгани сабаб бўлди. Ушбу футболчига Лондоннинг «Челси» ва Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳам бефарқ эмаслиги айтилган.

Ўтган мавсумда Фекир Франция чемпионатида 30та ўйинда майдоннга тушиб, рақиблар дарвозасини 18 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шунингдек, у Франция термаси сафида ЖЧ-2018нинг иккита ўйинида захирадан майдонга туширилди.

Аввалроқ Олас 25 ёшли ушбу футболчига «Реал» томонидан қизиқиш борлиги ҳақида маълум қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз