«Барселона» раҳбари Погба трансфери ҳақида маълумот берди
Aug. 14, 2018, 11:35 p.m. 16839

«Барселона» спорт директори Арьедо Брайда «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба трансфери ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Мен гапирадиган ва гапирмайдиган нарсалар бор. Агар баъзи нарсаларни ошкор қилсам, жаримага тортиламан. Погба - зўр футболчи, аммо унинг трансферини амалга оширмаймиз деб ўйлайман» - деб Брайда сўзларини келтирмоқда Radio Sportiva.

Погбанинг «Манчестер Юнайтед» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг трансфер нархи 90 миллион еврога тенг.