Узбек O'zbek
Алишер Усмонов яна футболга инвестиция киритмоқчи
Сешанба, 14 Август
10205

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов футбол учун инвестиция қилишнинг янги вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берган.

Август ойи бошида Усмонов «Арсенал»даги акцияларини (30,3 фоиз) клуб акцияларининг 67 фоизига эгалик қилувчи америкалик миллиардер Стэн Кронкега сотишга рози бўлгани маълум қилинганди.

Усмоновнинг айтишича, «Арсенал» акциялари сотувидан кейин унга клублардан кўплаб таклифлар келиб тушган. Унинг ўзи эса «Милан», «Рома» ёки «Бавария» каби клублардан бири билан ҳамкорлик қилишни афзал кўрмоқда.

«Агар катта даромад қилиш имкониятлари бор такликлар бўлса, келишув тузишим мумкин», деган Усмонов.

Шунингдек, у Англиянинг бошқа бир клуби - «Эвертон»га инвестиция қилиш эҳтимолини инкор этмаяпти. Ушбу клуб акцияларининг асосий қисми россиялик миллиардернинг бизнес ҳамкори, эронлик миллиардер Фарҳод Моширига тегишли ҳисобланади.

«Биз Фарҳод Мошири билан дўстмиз. Агар қўллаб-қувватловим керак бўлса, мен мамнуният билан ёрдам бераман», деган у.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз