Зиданнинг ўғли Европанинг топ-клубида фаолиятини давом эттириши мумкин
Aug. 10, 2018, 12:15 p.m. 7874

«Реал» дарвозабони Лука Зидан фаолиятини «Ювентус» клубида давом эттириши мумкин. 

Football Espana хабарига кўра, «Кекса синьора» 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолаб, келажакда унинг отаси Зинединни ҳам клубга жалб қилиш имкониятига эга бўлишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Зинедин Зидан «Ювентус» клубида техник директор лавозимини эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.