Узбек O'zbek
Алишер Усмонов энди «Арсенал»нинг АПЛдаги рақобатчисига ҳомийлик қилиши мумкин
Чоршанба, 08 Август
12515

Бугун «Арсенал»даги акцияларини сотиб юборгани маълум бўлган миллиардер Алишер Усмонов тез орада «Эвертон» ҳаммуассисига айланиши мумкин, дея хабар бермоқда The Telegraph.

Қайд этилишича, Ливерпуль клубининг ҳозирги эгаси Фарҳод Мошири россиялик бизнесменнинг ҳамкори ва яқин алоқаларга эга таниши ҳисобланади. Эронлик корчалон «Эвертон»нинг 58,8 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Манбага кўра, Мошири бундан икки йил олдин «Арсенал» ҳиссадорларидан бири бўлишга уриниб кўрган, бироқ якунда бу ғоясидан воз кечган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов «Арсенал»даги 30,05 фоизлик улушини клубнинг асосий акционери Стэн Кронкега сотди. Аввалроқ миллардернинг нега бундай қарорга келгани маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз