Узбек O'zbek
Усмонов нега «Арсенал» акцияларини сотиб юборгани маълум бўлди
Сешанба, 07 Август
12697

Машҳур футбол агенти Шандор Варга россиялик ишбилармон Алишер Усмонов томонидан «Арсенал» клубидаги улушини сотиб юборгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Алишер клубдаги дастлабки 15% акциясини сотиб олганида, уни «Арсенал» вице-президенти Дэвид Дин билан таништириб қўйган эдим. Ўша пайтда Усмонов учун бу иш бизнес-инвестиция эмас, балки клубни бошқариш учун қилинган илк қадам экани маълум бўлган эди. У мунтазам равишда футболга борарди, жамоага мухлислик қилиб, уни яхши кўрарди. Усмоновга Арсен Венгернинг иши ҳам жуда ёқарди.

Усмоновни Англияда совуққон кутиб олишди, унга нисбатан танқидий ҳужумлар бўлди, аввалги хатоларини эслатиб қўйишди. У худди спортчи каби, бу зарбаларга дош берди, аммо таслим бўлмади ва барибир клубнинг мажоритар эгасига айланишга ҳаракат қилди. Қўлидан ҳеч нарса келмаслигини тушуниб етгач, кетишга қарор қилди.

Алишер «Арсенал»га биринчи рақамли бўлиш учун келди. У иккинчи рақамли бўлиб, клубнинг ҳаёти ва ривожланишида иштирок этмасдан, четда қолишни истамади. Усмонов «Арсенал»ни дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчи эди. 

Инглиз клубининг акцияларига эга бўлиш – даромадли иш, Россияда эса аксинча, харажатли иш. Англияда жамоалар мавсумни фойда билан якунлашади ва йилдан-йилга нархини ошириб боришади. Усмоновни ҳеч ким тушунмади, шу туфайли ҳам у акцияларини сотди.

Энди у Россия клубларидан бирига сармоя киритса, яхши бўларди. Агар ишлар тўғри ташкил қилинса ва молиявий барқарорлик бўлса, муваффақият қозониш мумкин.

«Арсенал» Кронке билан (Стэн Кронке – «Арсенал» хўжайини. — изоҳ. Tribuna.uz) ҳеч нарсага эришолмайди. У футболни севмайди, бу унинг учун фақат бизнес. Кронке ўйинларга ҳам камдан-кам ҳолларда келади. Ҳа, даромадлар, мухлислар сони ошади, аммо спортча руҳият бўлмайди.

Афсуски, дунё футболида спортдаги натижаларга қараганда, пулга кўпроқ қизиқадиган раҳбарлар пайдо бўлмоқда. Бунга қараб туриш қайғули. Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш нимага керак? Йилига 70та ўйинда майдонга тушиб бўладими? Шу сабабли, топ жамоалар турнирдан жуда эрта тушиб кетмоқдалар. Бу ишлар Кронкега ўхшаш одамлар туфайли юз бермоқда. Алишер эса ундай эмас, у спортчи, у ҳақиқатдан ҳам спортни севади ва унинг ривожланиши учун кўп ишларни қилган», — деб Варга сўзларини келтирмоқда «Чемпионат.ру».

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз