Узбек O'zbek
Аргентина терма жамоасига вақтинча мураббийлар тайинланди
Жума, 03 Август
3275

Лионель Скалони ва Пабло Аймар Аргентина терма жамоасини вақтинча бошқариб туришади. 

Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси раҳбари Клаудио Тапия хабар берди.

«Навбатдаги учта ўртоқлик ўйинида терма жамоани Скалони ва Аймар бошқаради. Доимий ишлайдиган мураббийни топиш учун бизга вақт керак», — деб Тапия сўзларини келтирмоқда ESPN.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг, ўз лавозимини тарк этган, Скалони ва Аймар эса унинг штаби аъзолари эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз