Узбек O'zbek
Барселонадаги теракт ташкилотчилари «Камп Ноу»га ҳам ҳужум режалаштиришган
Чоршанба, 01 Август
4103

2017 йилнинг 17 август куни Барселонада террорчилик ҳаракатини амалга оширган жиҳодчилар гуруҳи «Камп Ноу» стадионига ҳам ҳужум уюштиришни режалаштиришган.

El Periódico хабарига кўра, террорчилик ҳаракати Испания чемпионати 1-туридан ўрин олган «Барселона» - «Бетис» ўйини пайтида амалга оширилиши мўлжалланган.

Террорчилик гуруҳи аъзоларидан бири Муҳаммад Хишомийнинг мобил телефонидан ўйинни санаси, стадионга кириш тартиби ва стадионнинг фотосуратлари топилган. Шунингдек, гуруҳнинг бир неча аъзоси «Барселона» дўконидан турли атрибутикаларни сотиб олишган.

El Periódico нашрининг тахминига кўра, террорчилар 2015 йил ноябрь ойида Франция терма жамоасининг «Стад де Франс» стадионидаги ўйинида юз берган терактга ўхшаш амалиётни қўллашга уринишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз