Узбек O'zbek
CAFA U-15. Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни мағлуб этди
Жума, 27 Июл
4136

CAFA U-15 чемпионатида 3-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Тошкент темир-йўллари муҳандислик институти майдонида Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғизистон U-15 билан баҳс юритди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар иккала голга Облаёрбек Раҳматов муаллифлик қилди. Бу ўзбекистонликларнинг мусобақадаги учинчи ютуғи бўлди. Аввалроқ, терма жамоа Туркманистон ва Тожикистонни мағлуб этган эди.

CAFA U-15 чемпионати
26 июль, Тошкент
Ўзбекистон U15  - Қирғизистон U15 - 2:0
Голлар: Облаёрбек Раҳматов (41,52)
Ўзбекистон U15 : Вазген Погосян, Асрор Кенжаев, Кирил Тодоров, Мурод Хўжамбердиев, Облаёрбек Раҳматов, Муҳаммадбобур Мўйдинов, Асадбек Қаҳҳоржонов, Пўлатжон Жумахонов, Жасур Убайдуллаев, Нодирбек Абдураззоқов, Азизжон Тошкенбоев.
Қирғизистон U15: Р.Жайнбек, Т.Бактибеков, Б.Бейшебаи ўғли, А.Балбаков, А.Данияров, И.Тинибеков, А.Шаршенбеков, Б.Эрмеков, А.Жарилжанов, А.Абилкасимов, А.Булабаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз