Головин ўзининг янги жамоасини танлади. У эртага тиббий кўрикдан ўтади
July 25, 2018, 10:36 p.m. 19541

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин 26 июль куни Монакога учади. У бу ерда «Монако» сафида тиббий кўрикдан ўтади ва шартномага имзо чекади. Бу ҳақда «Чемпионат.com» хабар бермоқда.

Журналист Нобел Арустамяннинг сўзларига кўра, ёш футболчи Франция чемпионати клубини танлаган, монегаскликлар Головинни ўзаро музокараларда кўндиришган. Клуб вакиллари унга асосий таркибдаги мунтазам ўринни ваъда қилишган.

Футболчи аввалига Англия премьер-лигасини афзал кўриб, «Ювентус» таклифини рад этганди ва «Челси»га ўтиши кутилаётганди.

Эндиликда Головин Лондон клубида асосий таркибга кира олишига кўзи етмаган ва Монакога учадиган бўлган.

«Спорт-Экспресс» маълумотига кўра, ЦСКА ушбу футболчи трансферидан 30 миллион евро ишлаб олади. Головиннинг ўзи «Монако» билан 5 йиллик шартнома тузади.

Якунланган мавсумда ушбу 22 ёшли футболчи Россия премьер-лигасида 27 ўйинда майдонга тушган ва 5 гол уриб, 3 голга узатма берган.

Головин Россия терма жамоаси сафида ёрқин ўйинлар кўрсатгач, Европа клубларининг қизиқишларига сабаб бўлганди.