Узбек O'zbek
Алишер Усмонов «Арсенал»даги ўз акцияларини сотиш имкониятини ўрганмоқда
Сешанба, 24 Июл
3584

Миллиардер Алишер Усмонов «Арсенал» футбол клубининг ўзига тегишли 30 фоиз акцияларини сотиб юбориш имкониятини фаол равишда ўрганмоқда, деб ёзади Financial Times ўз манбаларига асосан.

Хабар қилинишича, асосий сабаб - акциялар назорат тўпламини сотиб олишнинг иложи йўқлиги.

Бундан олдин Усмонов клубнинг бошқа бир акционери, америкалик тадбиркор Стэн Кронкега улушини (67%) 1,3 миллиард доллар миқдоридаги маблағ эвазига сотиб олишни таклиф қилганди, бироқ томонлар музокараларга ҳам киришмади.

FT'нинг ёзишича, ўтган йил октябрида Усмонов, ўз навбатида, ўз тўпламини Кронкега 525 миллион фунт стерлинг эвазига сотишни рад этган:

«Мен доимо «Арсенал»ни қўллаб-қувватлаганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Ўзимнинг 30 фоизлик улушимни клубда мухлислар манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим жиҳати, деб ҳисоблайман», - деган ўшанда Усмонов. 

FT маълумотларига кўра, Усмонов манфаатдор томонлар билан музокараларни бошлагани ҳозирча номаълум, аммо хабар берилишича, бу акцияларни Кронке сотиб олишини тахмин қилиш мантиқан тўғри бўлади.

Бундан аввал Усмонов «Арсенал» эгаларини жамоанинг ривожланишига инвестициялар етарли миқдорда ажратилмаётгани учун танқид қилганди.

Алишер Усмонов «Арсенал» акцияларини илк бор 2007 йилда сотиб олган, 2016 йилда ўз тўпламини ҳозирги 30 фоизга қадар оширди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз