Жозе Моуриньо: «Бизни ҳозир бир жамоа деб атаб бўлмайди»
July 23, 2018, 12:16 p.m. 4326

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Сан-Хосе» клубига қарши кечган назорат баҳси (0:0) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилган.

«Аслини олганда, ўйин навбатдаги машғулотлардан бири эди. Ҳозирча бизни жамоа деб атаб бўлмайди. Биз – турли жамоалардан бўлган ўйинчилар гуруҳимиз: кимдир асосий таркибдан, кимдир ёшлар жамоасидан, яна кимдир ижарадан қайтган бўлса, бошқаси ўринбосарлар сафидан... Ҳозирча яхшироқ ўйин кўрсатиш учун бизда жамоа мавжуд эмас.

Асосий таркибнинг ўн нафар ўйинчиси йўқ бўлганда тўп суриш оғир. Шундай бўлса-да, ўзимизда шижоат топишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, бу осон бўлмайди. Вазият ғалати, шу боисдан ҳам ўйин амалиётига эга бўлиш ва ёшларга ривожланиш имконини бериш мақсадида иложи борича яхшироқ машғулотлар ўтказиш мотивация вазифасини ўташи мумкин», - деди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» АҚШ турнесидаги иккинчи дурангини қайд этган ўйинда ЖЧ-2018 қатнашчилари майдонга тушгани йўқ. Аввалроқ ушбу баҳсда Луис Антонио Валенсиянинг жароҳат олгани хабар қилинганди.

«Манчестер Юнайтед» кейинги баҳсини 26 июль куни Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида «Милан»га қарши ўтказади.