«Манчестер Юнайтед» харид қилиши мумкин бўлган учта ҳимоячини аниқлаб олди
July 23, 2018, 2:17 p.m. 6867

«Манчестер Юнайтед» трансферлар ойнаси вақтида ҳимоя чизиғини кучайтириш бўйича чоралар кўради. Шу мақсадда клуб учта энг асосий номзодни кўз остига олиб қўйган, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Манбага кўра, Гарри Магуайр («Лестер Сити»), Леонардо Бонуччи («Милан») ва Тоби Алдервейрелд («Тоттеҳэм») манкунианликларнинг ҳимоячилар шорт-листидан ўрин олган. Уларнинг орасида Магуайр энг асосий нишонга айланган бўлиб, «Лестер Сити» унинг учун 65 миллион фунт (73,6 миллион евро) сўрамоқда.

Қайд этилишича, раҳбарият Магуайр бунча нархга сотиб олинган тақдирда клубнинг ҳозирги ҳимоячиларидан бири жамоани тарк этиши кераклиги ҳақида Моуриньони огоҳлантириб қўйган. «МЮ»дан кетиши эҳтимоли энг катта бўлган футболчи Маркос Рохо экани айтилмоқда.