«CAFA U-15 championship»: Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошлади
July 23, 2018, 10:30 a.m. 4252

Хабар бериб ўтганимиздек, пойтахтимизда «CAFA U-15 championship» мусобақаси старт олди. Унда Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг 15 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишмоқда.

МОҚ расмий сайтининг хабар беришича, мусобақанинг дастлабки турида Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси туркманистонлик рақибларни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Тожикистон терма жамоаси футболчилари афғонистонлик тенгқурлари дарвозасига жавобсиз учта тўп киритган бўлса, Эрон – Қирғизистон терма жамоалари ўйини 2:0 ҳисобида форслар фойдасига ҳал бўлди.

Туркманистон U-15 – Ўзбекистон U-15 – 1:4
Афғонистон U-15 – Тожикистон U-15 0:3
Қирғизистон U-15 – Эрон U-15 0:2

Эртага, 24 июль куни мусобақанинг иккинчи тури доирасида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:

Ўзбекистон U-15 – Тожикистон U-15
Афғонистон U-15 – Қирғизистон U-15
Туркманистон U-15 – Эрон U-15