Роналду кетгач «Реал»нинг 7-рақами кимга ўтиши маълум бўлди
July 21, 2018, 8:33 p.m. 37056

«Реал» жамоаси ҳужумчи Криштиану Роналду кетгач бўш қолган 7-рақам остида қайси футболчи тўп суришини аниқлаб олди. Caughtoffside портали маълумотига кўра, бу Марко Асенсио бўлади.

Ўтган мавсумда 22 ёшли яримҳимоячи мадридликлар сафида 20-рақамда ўйнаганди.

«Реал»нинг «7» рақамли футболкалари клуб тарихида афсонавий Раймон Копа, Амансио Амаро, Хунито, Эмилио Бутрагеньо ва Рауль каби ўйинчиларга тегишли бўлган.