Дешам ҳужумчилар Мбаппе, Анри ва Трезегени таққослаб кўрди
July 21, 2018, 10:52 p.m. 6882

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳужумчи Килиан Мбаппени афсонавий тўпурарлар Тьерри Анри ва Давид Трезеге билан таққослаб кўрди.

«Килиан бошқаларни қўлидан келмайдиган ишларни қилмоқда, буни билади. У ақлли, тавсияларга қулоқ тутади. У яхши ўйин намойиш қилса, буни ўзига айтаман. Агар 5% хато қилса ҳам унинг ноҳақ эканини уқдираман. У қулоқ тутиб, хатоларни тўғрилайди.

1998 йили Давид Трезеге ва Тьерри Анри ҳам Мбаппе ёшида эди, аммо терма жамоадаги роли муҳим эмасди. Мбаппе — шаклланган футболчи. Унинг терма жамоа сафида эканидан хурсандман», — деб Дешам сўзларини келтирмоқда Le Parisien.