«Наполи» «Реал» ҳужумчисини қўлга киритмоқчи
July 20, 2018, 9:45 p.m. 3868

«Наполи» клуби «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземани қўлга киритиш фикридан қайтмаган.

Corriere dello Sport хабарига кўра, бош мураббий Карло Анчелотти «Реал»даги шогирдини ўз жамоаси таркибида кўришни истаяпти.

Неаполликлар 30 ёшли ҳужумчи трансфери учун 50 миллион евро, унинг ўзига эса 7 миллион евро маош таклиф қилишмоқда. 

Аввалроқ, «Реал» Бенземани 40 миллион еврога «Наполи»га сотмаган эди.