«Ливерпуль» Алиссон трансферини эълон қилди
July 20, 2018, 9:18 a.m. 7895

«Ливерпуль» бразилиялик дарвозабон Алиссон трансферини расман эълон қилди.

Мерсисайдликлар клуби ушбу 25 ёшли футболчини «Рома»дан сотиб олиб, у билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

«Рома» дастлаб 62,5 миллион евро олади. Кейинроқ «Ливерпуль» жами 10 миллион еврога қадар бонуслар тўлаши мумкин.

Шу тариқа бразилиялик дарвозабон футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабон бўлди.

Бунгача бундай рекорд Жанлуижи Буффонга тегишли эди. «Ювентус» 2001 йилда уни «Парма»дан 52 миллион евро эвазига харид қилганди.

«Рома» ушбу футболчини 2016 йили «Интер»дан 8 миллион евро эвазига сотиб олганди. Римликлар клуби футболчиси билан твиттер орқали хайрлашган.