Европада яна бир йирик трансфер
July 17, 2018, 11:16 p.m. 29111

«Челси» дарвозабони Тибо Куртуа «Реал» сафига ўтади. Бу маълумот  манбаси томонидан тасдиқланган.

Клублар ушбу 26 ёшли бельгиялик футболчининг Мадрид жамоасига 35 миллион евро эвазига трансфер бўлишига келишишган.

«Қироллик клуби» дарвозабон билан 4 йиллик шартнома имзолайди.

Якунланган мавсумда Тибо Куртуа «Челси» сафида 46 ўйин ўтказган.