Азар «Реал»га ўз шартини айтди
July 17, 2018, 9:54 p.m. 24435

«Челси» қанот ҳужумчиси Эден Азар ўзи билан қизиқаётган Мадриднинг «Реал» клубига молиявий шартини эълон қилган. 

Испания матбуоти хабарига кўра, 27 ёшли бельгиялик Қироллик клубидан йилига 20 миллион евро маош сўраган.

Ўтган мавсумда Азар «Челси» таркибида 52та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган эди. Футболчи жаҳон чемпионати пайтида «Челси»ни тарк этиш пайти келганини айтган эди.