Узбек O'zbek
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси CAFA U-15 чемпионатига тайёргарликни бошлади
Душанба, 16 Июл
2210

22-30 июль кунлари Тошкент шаҳри Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ташкил қилинаётган CAFA U-15 чемпионатига мезбонлик қилади.

15 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўртасида ўтказиладиган мусобақага Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тайёргарликни бошлади.

Ўқув машғулотлар йиғини Тошкентдаги «Чиғатой» спорт базасида бўлиб ўтмоқда. 

Азамат Абдураимов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳи йиғинда иштирок этаётган 25 нафар қатнашчи орасидан энг иқтидорли футболчиларни якуний таркибга танлаб олади.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасига Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон, Эрон ва Туркманистон терма жамоалари рақиблик қилишади. Ўйинлар Тошкентдаги «Миллий», «Пахтакор» ва «Локомотив» стадионларида бўлиб ўтади. 

Ўқув машғулот йиғинида қуйидаги футболчилар иштирок этишмоқда:

Дарвозабонлар:
Тожибоев Ҳасан (Уз Донг Жу)
Кенжаев Асрор (Спартак)
Жўрабеков Самандар (Пахтакор)

Ҳимоячилар:
Йўлбарсов Элёр (Насаф)
Тошкенбоев Азизжон (Локомотив)
Погосян Вазген (Пахтакор)
Зевадинов Александр (Бунёдкор)
Тодоров Кирилл (Пахтакор)
Муйдинов Бобур (Одил Жуниор)
Убайдуллаев Жасур (Насаф)
Тўхтасинов Тоҳир (Бунёдкор)
Тожибоев Ҳусан (Уз Донг Жу)

Яримҳимоячилар:
Хўжанбердиев Мурод (Насаф)
Исломов Риан (Нефтчи)
Иномов Диёр (Спартак)
Жумахонов Пўлат (Пахтакор)
Пазилдинов Муҳриддин (Пахтакор)
Ҳусанов Абдуқодир (Бунёдкор)
Қаҳҳорржонов Асадбек (Бунёдкор)
Абдураззоқов Нодир (ЧКОР)

Ҳужумчилар:
Акромов Шаҳзод (Насаф)
Ҳожибоев Сардор (Пахтакор)
Қўзибеков Асилбек (Гулистон)
Раҳматов Облоёр (Нефтчи)
Тоҳиров Беҳруз (Бунёдкор)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз