Роналду Месси билан бўлган рақобатнинг йўқолиши ҳақидаги саволга жавоб берди
July 16, 2018, 11:28 p.m. 35821

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан бўлган рақобат ҳақидаги фикрларини айтди.

«Ҳамма менинг Месси билан рақобат қилишим ҳақида гапирмоқда, аммо, ҳар биримиз ўз клубимиз учун курашмоқдамиз. «Ювентус»да ҳам шу ишни қиламан. Қачонлардир орқага назар соламиз ва ким энг яхши бўлганини кўрамиз» - деди Роналду матбуот-анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни Роналду «Ювентус» билан 4 йиллик шартномани имзолади.