ЖЧ-2018 финалининг энг яхши футболчиси аниқланди
July 15, 2018, 10:45 p.m. 6826

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн ЖЧ-2018 финалининг энг яхши футболчиси деб топилди.

У Хорватияга қарши ҳал қилувчи ўйиннинг 38-дақиқасида пенальтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди.

«Атлетико» футболчиси ЖЧ-2018 давомида 3 марта ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди. У финалгача гуруҳ босқичида Австралияга қарши ўйинда (2:1) ва чорак финалда Уругвайга қарши ўйинларда (2:0) энг яхши футболчи бўлганди.