ЖЧ-2018. Азар Бельгиянинг натижаларига муносабат билдирди
July 15, 2018, 2:35 a.m. 6594

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар ЖЧ-2018’нинг 3-ўрини учун кечган баҳсда Англия устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўзимни ғоят яхши ҳис қилаяпман. Россияда ўтган 7 ҳафта ичида ажойиб натижага эришдик. Бу ўйин эртанги финалдан қизиқроқ эмаслигини биламан. Биз Бельгиядаги барча мухлисларга нишонлаш имконини бердик. Мусобақа биз учун деярли аъло ўтди. Яна ишлашда давом этамиз ва келажакка қараймиз. 

Мен мусобақанинг энг яхши ўйинчисиманми? Ўйлашимча, бу ўйиндан кейин ушбу совринга ҳақлиман, бироқ нафақат мен, ушбу мусобақада яхши ўйнаган кўплаб футболчилар ҳам ҳақли. Мен учун ушбу соврин у қадар муҳим эмас. Мен ҳеч қачон шахсий мукофотлар учун ўйнамаганман, асосийси – жамоанинг натижаси", – деди Азар.