Путин Россия номидан ЖЧ мезбонлиги ваколатини Қатарга топширди
July 15, 2018, 6:28 p.m. 2075

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қатарга 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказиш ваколатини топширди. Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ол Тоний иштирокидаги рамзий маросим Кремлда ўтказилди.

Путин амирга ЖЧ-2018 турнирининг расмий тўпини топширган.

Бугун Москвдаги «Лужники» стадионида Франция ва Хорватия терма жамоалари жаҳон чемпионати финал учрашувини ўтказиб, турнирни якунлаб беришади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Ўйинда Россия ва Қатар раҳбарларидан ташқари, Франция ва Хорватия раҳбарлари ҳам иштирок этишади.

2018 йилги жаҳон чемпионати 14 июнь кун старт олганди. Ўйинлар Москвадан ташқари Санкт-Петербург, Қозон, Нижний Новгород, Сочи, Самара, Волгоград, Саранск, Калининград, Екатеринбург ва Ростовда ҳам ўтказилди.

Қатар навбатдаги, ҳисоб бўйича 22-чемпионатга мезбонлик қилади. Турнир 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабргача бўлган муддатда ўтказилади.

Қатар мезбонлиги 2010 йилнинг 2 декабрида маълум бўлганди.