Гризманн ва Мбаппе 4тадан гол урди. Улар Франциянинг 60 йил ичидаги энг яхши тўпурарлари
July 15, 2018, 10:25 p.m. 965

Франция терма жамоаси ҳужумчилари Антуан Гризманн ва Килиан Мбаппе Хорватияга қарши кечган финал учрашувида биттадан гол уришди. 

Бу голлар уларнинг иккиси учун ҳам турнирдаги тўртинчи голлар бўлди. Гризманн бунгача гуруҳ босқичида Австралия дарвозасини, нимчорак финалда Аргентина, чорак финалда Уругвай дарвозасини ишғол қилганди. Мбаппе эса гуруҳ босқичида Перуга қарши ўйиндаги ягона голга ҳамда нимчорак финалда Аргентинага қарши ўйинда икки голга муаллифлик қилганди. 

Гризманн ва Мбаппе – французлар термасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги иккинчи ва учинчи энг яхши тўпурарлари бўлишди. Терма жамоанинг мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурари Жюст Фонтен бўлиб, у 1958 йилги жаҳон чемпионатида 13 гол урган.