Финал учун таркиблар маълум
July 15, 2018, 6:33 p.m. 4879

Бугун, 15 июль санасида футбол бўйича Россия майдонларида 1 ойдан бери давом этаётган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг финал баҳси ўтказилади.

Финал учрашувида Жаҳон чемпионлиги учун Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари кураш олиб боради. Беллашув  Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. Учрашувга Москвадаги «Лужники» стадиони мезбонлик қилади.

Айни вақтга келиб икки терма жамоа ҳам бошланғич таркибларни маълум қилди.

Франция: Ллорис, Павар, Варан, Умтити, Эрнандес, Погба, Канте, Матюди, Гризманн, Жиру, Мбаппе.
Хорватия: Субашич, Врсалько, Стринич, Ловрен, Вида, Ракитич, Модрич, Брозович, Перишич, Манжукич, Ребич.