Зидан янги клуби билан шартнома имзолади
July 14, 2018, 5:16 p.m. 53719

«Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғли Энцо Испания иккинчи дивизиони иштирокчиси «Райо Махадаонда» аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

23 ёшли яримҳимоячи билан шартнома бир йил муддатга тузилган.

Кичик Зидан ўтган мавсумни «Алавес» ва «Лозанна» клубларида ўтказди. Яримҳимоячи испан клубида 4та, швейцария клубида 16та ўйинда майдонга тушди.