Линекер Саутгейтни ҳайдаб юборишга чақирди
July 14, 2018, 10:11 p.m. 7493

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, айни пайтда телеэксперт Гари Линекер ЖЧ-2018 бронза медали учун ўтказилган баҳсдан сўнг, Гарет Саутгейтни истеъфога чиқаришни талаб қилди.

Инглизларнинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан тугаган ўйиндан кейин, Линекер твиттер саҳифасида «Саутгейт - даф бўл», - деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси сўнгги 28 йилда илк маротаба жаҳон чемпионатининг кучли тўртлигига кирган эди.