Бельгия терма жамоаси мухлисларига бепул телевизорлар совға қилди
July 14, 2018, 10:07 p.m. 4256

Бельгиянинг электрон товарлар савдоси билан шуғулланувчи йирик компанияси жаҳон чемпионатидан олдин махсус акцияни ишга туширган эди. 

Унга кўра, агар терма жамоа мундиалда 15тадан кўпроқ гол урса, телевизор сотиб олган барча бельгияликларнинг пули тўлиқ қайтариб берилиши кўзда тутилганди.  

3-ўрин учун кечган баҳсда Бельгия терма жамоаси Англияни 2:0 ҳисобида енгди. 82-дақиқада Эден Азар томонидан урилган гол бельгияликлар учун мусобақадаги 16-гол бўлди.

Акцияда иштирок этган бельгияликларнинг аниқ сони маълум эмас. Энди уларнинг барчаси харид қилинган телевизорларнинг пулини қайтариб оладилар.