Бельгия - Англия ўйинининг энг яхши футболчиси аниқланди
July 14, 2018, 9:42 p.m. 5177

Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар ЖЧ-2018 бронза медаллари учун ўтказилган Англияга қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Футболчи ўйинга асосий таркибда тушиб, голлардан бирига муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган Бельгия ўз тарихида илк маротаба бронза медалларини қўлга киритди.