Златко Далич: «Бир пайтлар Хорватияда қолишни мутлақо истамасдим»
July 13, 2018, 9:35 a.m. 3063

Хорватия терма жамоасини тарихда илк бор ЖЧ финалига олиб чиққан бош мураббий Златко Далич мураббийлик фаолияти ҳақидаги мулоҳазаларини қисқача баён этди.

«Бир пайтлар шундай дегандим: «Барселона» ёки «Реал»ни менга беринг – мен ҳам совринлар ютаман.

Ҳаётим давомида мен доим қийин, курашларга тўла йўлни танладим. Барчасини нолдан бошладим.

Хорватияда қолиб кетиб, ўртача мураббий бўлиш ва чойчақа эвазига кун кўришни истамасдим. Шунинг учун ҳам имконият бўлиши биланоқ дарҳол чет эга кетдим», - деди Далич AP News мухбири билан суҳбатда.

Хорватия терма жамоасидан ташқари ушбу мураббий Албания, Саудия Арабистони ва БАА клубларида ҳам («Ал-Файсалий», «Ал-Ҳилол», «Ал-Айн») фаолият юритган. Ҳозирги лавозимига 2017 йил 7 октябрида тайинланган.