Уэйн Руни: «Эвертон»дагиларнинг ўзлари кетишимни хоҳлашди»
July 13, 2018, 9:52 a.m. 4901

«Ди-Си Юнайтед»нинг англиялик ҳужумчиси Уэйн Руни «Эвертон»дан кетиши сабаблари ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

«Ўтган мавсум охирига келиб, «Эвертон»да бир нарсани аниқ тушуниб олдим: агар бу ердан кетсам, улар бундан фақат хурсанд бўлишади. Нима сабабдан бундай бўлганини ҳозиргача билмайман. Ахир мавсумнинг катта қисмини яримҳимояда ўйнаб ўтказганимга қарамай, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган бўлсам... Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.

Кетишга қарор қилдим. Раҳбариятга: «Мен ёш бола эмасман. Агар кетишимни истасангиз, бу ҳақида очиқ айтинг», дедим. Шундан сўнг барчаси тушунарли бўлди.

18 ёш бўламанми, 20ми ёки 21 ёшми, барибир бу вазиятда келишиб кета олмасдим. Ўша вақтда «Дис-Си» ва бошқа клубларга ўтиш варианти пайдо бўлди. Клубни тарк этишим энг тўғри қарор бўлишини ҳис қила бошладим.

Мен реалистман. Бу ерга голлар киритиб, жамоа билан муваффақиятларга эришгани келдим», - деди Руни.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида «МЮ»дан «Эвертон»га ўтган Руни ливерпулликлар сафида жами 40 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол муаллифи бўлди.