Роналду жарима тўламагунча Мадридни тарк этмайди
July 13, 2018, 10:34 a.m. 12883

«Реал»дан «Ювентус»га ўтган Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Италияга кетишдан олдин, Испания солиқ идораси билан ҳисоб-китоб қилади.

Аввалроқ, 33 ёшли футболчи солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлигини тан олган ва 2 йиллик шартли қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. Яқин орада Роналду 18,8 миллион евро миқдоридаги жаримани тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду якшанба куни Италияга боради, душанба куни эса тиббий кўрикдан ўтади. Роналдунинг «Ювентус»даги тақдимот маросими «ёпиқ эшиклар ортида» ўтказилади.