Роналду ортидан Марсело ҳам «Ювентус»га ўтиши мумкин
July 13, 2018, 9:11 a.m. 8798

Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Марсело фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин, дея хабар тарқатмоқда Corriere delle sera.

Нашр манбасига кўра, 30 ёшли бразилиялик футболчи Турин клубига 40-60 миллион еврога тушиши мумкин.

Қўшимча қилинишича, «Ювентус» ҳимоячи Алекс Сандронинг эҳтимолий трансферидан тушадиган маблағни Марселони харид қилишга йўналтирмоқчи. Сандрога «Манчестер Юнайтед» қизиқмоқда.

Ўтган мавсумда Марселона «Реал» сафида 42 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 10та голли узатмага муаллифлик қилганди.