Ракитич якшанба куни Европада мавсум рекордини ўрнатиши мумкин
July 13, 2018, 10:22 a.m. 6713

«Барселона» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Иван Ракитич якшанба куни Европада мавсум рекордини ўрнатиши мумкин.

ActuFoot хабарига кўра, агар 30 ёшли футболчи ЖЧ-2018 финалида майдонга тушса, бу унинг учун мавсумдаги 71-ўйин бўлади.

2017/18 мавсумида Европадаги ҳеч бир футболчи клублар ва халқаро даражада бунчалик кўп ўйин ўтказмаган. 

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Хорватия финалда Франция билан беллашади.